Рубрика: Ёш олимлар

Буюк алломаларимизнинг тарбиявий муносабатлар жараёнларини бошқариш мeханизмлари ва унга амал қилишнинг фойдалари

Ҳар қандай жамиятда ҳам ижтимоий жараёнларни бошқариш, бошқарувчи раҳбар шахсига қўйиладиган талаблар муаммоси долзарб аҳамият касб этган. Чунки раҳбардаги адолатлилик, бир сўзлилик, қатъиятлилик ва принципиаллик каби сифатлар жамият аъзолари ўртасидаги муаммоларни бартараф этишга ҳам ёрдам берган. Бундан ташқари жамиятда ижтимоий муносабатлар ўзига хос равишда ижтимоий мавқе жиҳатидан кимнингдир юқори даражада туришини тақозо этса, иккинчи томондандан, ижтимоий ҳаёт,инсонларнинг турмуш тарзи ва фаровонлиги мана шу раҳбар шахсига, унинг раҳбарлик сифатлари ва фаолиятига бевосита боғлиқдир. Шу муносабат билан халқ оғзаки ижоди, Шарқ маънавий мероси, Ғарб файласуфлари, замонавий…