Мақолада Андижон шаҳридаги ҳолат хусусида сўз боради

Тан олиб айтиш керак, экологияни асраш бугунги куннинг долзарб масаласига айланиб турибди. Ҳамма ёқ чанг-тўзон, аҳлат ва чиқиндиларга тўлган. Бемалол нафас олишнинг имкони йўқ. Натижада саратон (рак), астма, аллергия ва бошқа турдаги жиддий касалликлар авж олмоқда. Бунинг асосий сабабчилари ким деб ўйлайсиз? Албатта ўзимиз. Ҳа ўзимиз. Бошқа бировни айбдор санашни кераги йўқ. Чунки кундалик ҳаётимизда фойдаланган кейин эса уни чиқиндига улоқтираётган у ёки бу турдаги маҳсулотлар, маиший чиқиндилардан заҳарли моддалар ажралиб ҳавони ифлослантирмоқда, биз эса шу ҳаводан нафас олмоқдамиз.

Энг ачинарлиси шундаки, ўзимиз яшаётган маҳаллани ўз бошимчалик билан мусрхонага айлантириб олдик. Ваҳоланки ҳар бир ҳудудда чиқиндилар учун махсус жойлар ажратилган, аммо, негадир ундан фойдаланмаймиз. Бу ишларнинг зарари ўзимиз ва яқинларимизга ҳам таъсир қилмоқда.

Яхшиямки мамлакатда экологияни асраш бўйича масъул идора ва партиялар бор. Шуларнинг саъй ҳаракатлари билан атроф-муҳит сал бўлсада озода ва покиза сақланиб туради. Биз бугун анашундай жонкуяр партия ва унинг вакиллари ҳақида қисқача гапириб ўтмоқчимиз.

Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят Кенгаши раиси ҳамда партия фаоллари Андижон шаҳрида жамоатчилик назорат тадбирларини олиб боришди. Тадбир давомида ҳудуддаги “Соғлом турмуш” маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга ва унга ёндош бўлган автомабиллар қатнов қисмига аҳоли томонидан турли маиший чиқиндилар ташлаб кетилгани аниқланди.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича партия раиси масъул идора раҳбарларига қонғироқ қилиб, уларни огоҳликка чақирди. Уйқуда бўлган масъуллар оз эмас кўп эмас нақ 4 соатда айтилган ҳудудга келиб, тозалаш ишларини олиб борди.

Азиз ватандошлар, унутманг! Экологияни асраш бўйича барчамиз масъулмиз. Ва ҳар бир ҳаракатимиз бўйича жавобгармиз.

Зайнобиддин ҚОДИРОВ, журналист.

 12,702 умумий кўрилганлар сони,  11 бугунги кўрилганлар сони

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.