Айни кунларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан “Трансформация: сифатли медиаларни яратиш” мавзусида “Медиахакатон-2024” тадбири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тадбир жорий йилнинг 4-9 февраль кунлари ўтказилиши белгиланган.

Унда sharq24.uz интернет нашри раҳбарияти ва аъзолари ҳамда “Андижон сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати раҳбари Марҳабохон Насриддинова иштирок этмоқда.

Иштирокчилар томонидан илгари сурилган лойиҳанинг мавзуси жиддий бўлиб, сувдан оқилона фойдаланиш, уни тежаш орқали глобал муаммога айланишнинг олдини олиш кўзда тутилган.

 101,661 умумий кўрилганлар сони,  3 бугунги кўрилганлар сони

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.