Бугун, Мамлакат ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 14:43 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди дея, хабар бермоқда Qalampir_uz сайти.

Сайтнинг маълум қилишича зилзила эпицентри Тошкент вилояти Оҳангарон туманида бўлган. Зилзила координаталари: 40,89 градус шимолий кенглик; 69,64 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=2,8. Чуқурлик: 5 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 55 километр жанубий-шарқда жойлашган.

Зилзила эпицентрида сезилиш кучи 3 бални ташкил этган.

 109 умумий кўрилганлар сони,  1 бугунги кўрилганлар сони

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.