Мамлакатимиз пойтахти яна бир муҳим спорт тадбирини қабул қилишга ҳозирланмоқда.

3-7 ноябрь кунлари Тошкентда марказий ҳамда жанубий осиёлик мураббий ва ҳакамлар учун халқаро семинар ташкил этилади.  

Дзюдо, эркин, юнон-рум ва аёллар кураши, оғир атлетика, бокс ва сузиш бўйича ўтказиладиган тадбирда 14 мамлакатдан 2 нафардан тажрибали мураббий ва ҳакамлар қатнашиш учун рўйхатдан ўтган.  

300 нафарга яқин мутахассисга халқаро спорт федерацияларидан жалб этиладиган Ўзбекистон, Канада, Ирландия, АҚШ, Таиланд, Хитой, Россия каби мамлакатлардан тажрибали экспертлар сабоқ беришади.  

Назарий дарслардан сўнг мутахассислар олган билимларини амалий машғулотларда намойиш этишади.  

Тадбир доирасида “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари тарғиботига бағишланган “Fun Run” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтиши кўзда тутилган.  

500 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида ташкил этиладиган оммавий спорт тадбири “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилиши режалаштирилмоқда, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.  

ЎзА  

@sharq24uz | Шарқ24 Ахборот Агентлиги

 248 умумий кўрилганлар сони,  1 бугунги кўрилганлар сони

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.