Ушбу мақолада мустақиллик йилларида ОАВ ва медиа соҳасидаги тараққиёт ва унинг ҳозирги кундаги ҳолати кенг таҳлил этилади. Унда замонавий медиа назариялар, уларни тадқиқ қилиш муаммоси ўртага ташланади. Бундан ташқари замонавий инсон ҳаёти ва ижтимоий тараққиёт жараёнларида рақамли медианинг ўрни ҳам катта аҳамият касб этиши ҳақида фикр юритилади.

Журналистиканинг фан сифатида узоқ вақт мустақил академик мақомга эга бўлмаганлиги, яъни илмий соҳанинг маълум қисмига, филология ва тарих фанлари таркибида бўлиб, университетларнинг фақат филология йўналишида фаолият юритиб келганлиги таъкидланади. Мақолада Ўзбекистон журналистикаси назарияси ҳам жаҳон масс медиаси билан трансформациялашув жараёнларини бошдан кечираётгани таҳлил этилади.

Журналистика бўйича академик илм соҳасига янги-янги терминлар: “Прагматизм”, “Кун тартибини ўрнатиш” (Agenda-Setting), “Манфаат топмоқ ва эҳтиёжларни қондирмоқ” (Uses and Gratifications), “Ижтимоий таълим” (Social Learning), “Медиация назарияси” (Mediation Models) ва ҳоказоларнинг кириб келиши ва уларнинг ишлатилиши ҳақида мақолада фикр юритилади. Медиаиндустрия мавжуд бўлгандан бери техник инновациялар унинг тараққиётига тўртки бериб келаётганлиги, бу эса турли даврларда турлича кечганганлиги: босма дастгоҳдан тортиб, телеграф, кабел тармоқлари, телевидение, “бутун дунё ургимчак тури” ихтиросигача давом этиб келганганлиги таъкидланади. Янги медиани шакллантирган омиллар — Интернет, рақамли технологиялар ва назарий қарашларни соҳа назарияси ва амалиётида намоён бўлиши кўриб чиқилади.Янги медианинг асосий хусусияти, у тармоққа уланиши билан чексиз географик маконга эга бўлиши таҳлил этилади.

Бугунги кунда янги медиа деганда рақамли, яъни интернет, гибрид рақамли, телекоммуникация, мобил телефон тармоқлари, ОАВ ташкилотининг контентини етказувчилари эканлиги айтилади.

Мақолада журналистик таълимда бир эмас, бир неча хорижий тилларни чуқурлашган тарзда ўқитишни йўлга қўйиш зарурлиги, ўшанда булғуси мутахассислар жаҳон оммавий коммуникация ва янги медиа соҳасида юз бераётган ўзгаришлардан ўз вақтида бохабар бўлишлари, ёш олимларни янги медиа назарияларини тадқиқ этишга қизиқтириш ва бу борада янгиликларни олиб кирган олимларни ўз вақтида рағбатлантириб бориш каби хулоса ва тавсияларни берган.

Зайнобиддин Қодиров,

ЎзЖОКУ магистранти

 45,814 умумий кўрилганлар сони,  1 бугунги кўрилганлар сони

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.