Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига борди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш ҳамда давлат раҳбари сифатида бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига борди.

Давлат раҳбари дастлаб Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди, бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Қуръон тиловат этилди.