АКТ вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида тайинлов амалга оширилди. Бу хақда «Нигоҳ» телеграм каналига таяниб «Газета.уз» нашри хабар бермоқда.

Хабарга кўра «Ўзкомназорат» бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Дониёр Рустамов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Аввал мазкур лавозимда фаолият олиб борган Баҳромжон Олматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

 19 умумий кўрилганлар сони,  1 бугунги кўрилганлар сони