«Янги Ўзбекистон» китоб-альбоми чоп этилди

Ўзбекистонда яқин 5 йил ичида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Уларни бир сўз билан айтиб беришнинг имкони йўқ. Чунки бу катта мавзу.

Айнан шу жиҳатлар тўғри англанган ҳолда мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистон» китоб-альбоми чоп этилди.

Байрам арафасида ушбу китобнинг тақдимот маросими ўтказилди.

Китобда, 2016-2021 йиллар давомида мамлакат сиёсати, иқтисоди ва ижтимоий ҳаётида бўлган ўзгаришлар, бунёдкор халқнинг бўй-басти, эришган натижалари хусусида сўз боради.

 534 умумий кўрилганлар сони,  1 бугунги кўрилганлар сони