Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига етиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Президентимиз бугун Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан учрашувлар ўтказади.

 206 умумий кўрилганлар сони,  1 бугунги кўрилганлар сони