Андижонда Қутайба ибн Муслим мақбарасига тамал тоши қўйилди

Ўзбекистондаги энг қадимий ва муқаддас қадамжолардан бири бу — Жалақудуқ туманидаги «Қутайба ибн Муслим» мақбараси хисобланади.

Мазкур мақбара кўп йиллардан буён эътибордан четда қолиб келаётган эди. Аммо, мамлакатда тарихий обидаларни ободонлаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар натижасида «Қутайба ибн Муслим» мақбарасини қайта тиклаш ишлари бошланди.

Жалақудуқ туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати томонидан берилган маълумотга кўра, бугун туман ҳокими Ҳикматилло Латипов ҳамда вилоят бош Имом хатиби Мирзамақсуд Алимов ва туман фаоллари иштирокида қурилиш ишлари бошланган мазкур обидага тамал тоши қўйилди.

Таҳририят:бошланган ҳайрли ишга яратганни ўзи мададкор бўлсин.

Ҳурматли обуначилар «Қутайба ибн Муслим» мақбарасида олиб борилаётган ишларни Sharq24.uz сайтида кузитиб боришингиз мумкин.

Тўлиқ тафсилот: https://youtu.be/qAhRMJbKf6o

 151 умумий кўрилганлар сони,  1 бугунги кўрилганлар сони