Андижонда “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра шаҳар марказидаги «Қўғирчоқ театирида» кўп йиллардан буён ўтказилиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси, Маданият ва спорт ишлари бошқармалари, Вилоят телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва Республика бадиий академияси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда, Ўзбекистон Республикаси Журналистлари ижодий уюшмаси раисининг ўринбосари Холмурод Авалович иштирок этди.

 1 умумий кўрилганлар сони,  1 бугунги кўрилганлар сони