Тошкент метро бекатларида барча алоқа компаниялари ва бепул WI FI ишлаши мумкин.

Ўзбекистон халқи учун қулайлик яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги ва «Тошкент метрополитени» ДУК мутасаддилари томонидан метро бекатларида бепул WI FI ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш жоизки, Метрополитендаги хизматлар турларини кўпайтириш мақсадида бугунги кунда метрополитен барча бекатларида мобил алоқа воситаси (UСELL) ва бепул интернет тармоғи (WI-FI) ишлаяпти. Келгусида бу турдаги хизматлар янада ортиб, аҳолига кенг қулайликлар яратиб берилади.

 1 умумий кўрилганлар сони,  1 бугунги кўрилганлар сони