Бир гуруҳ олимлар ўтказган тадқиқот Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги айрим шаҳарларда, дунёнинг бошқа ерларидагига нисбатан, сезилмасдан чўкиш жараёни анча тез кечаётганини кўрсатди. Бу ҳақда Nature ёзди.

Мутахассислар ўн миллионлаб одамлар дунё океани сув сатҳи кўтарилиши қаршисида ожиз қолишаётганига эътиборни қаратишди.

Вьетнамнинг 9 млн киши яшовчи Ҳошимин (кино ва адабиётларда Сайгон номи остида машҳур) шаҳри дунёнинг қирғоқбўйида жойлашган 48 та йирик шаҳри орасида энг тез чўкмоқда.

Бу рўйхатда Бангладешнинг Читтагонг порт-шаҳри иккинчи ўринда жойлашди.

Сув босиш хавфи юқори йирик шаҳарлар бешлигида кейинги ўринларда: Аҳмадобод (Ҳиндистон), Жакарта (Индонезия пойтахти, бу мамлакат пойтахтни кўчириш тараддудида) ва Янгон (Мянма пойтахти).

БМТнинг Иқлим ўзгаришлари бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи баёнотига кўра, 2050 йилга бориб сайёрамизнинг 1 миллиард аҳолиси дунё океани сатҳи кўтарилиши оқибатида доимий сув босиши хавфи остида яшайди.

@sharq24uz | Шарқ24 Ахборот Агентлиги

 34 умумий кўрилганлар сони,  1 бугунги кўрилганлар сони

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.